avatar
Куч
31.68
Рейтинг
+11.58

Sobirov O`tkir Tursunovich

Мақолалар

Тинчлик ва ҳушёрлик –шукроналик таянчи

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

      Ўзбекистон Республикаси халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъекти сифатида мустақил, изчил ва ташаббускор ташқи сиёсат юритиб келаётган суверен давлатдир.“Ўзбекистон олтмишдан ортиқ нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар аъзосидир. Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини 144 мамлакат тан олган, 131 давлат билан дипломатик муносабатлар ўрнатилган. Дунёнинг 46 давлатида мамлакатимизнинг дипломатик ваколатхоналари (элчихоналар, консулликлар), Тошкентда эса олтмишдан ортиқ элчихона ҳамда халқаро ташкилотлар ваколатхоналари фаолият кўрсатмоқда”[1].



Тошкент шаҳрининг қадимий тарихи

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

    Тошкент қадимдан Ўрта Осиёнинг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий  ҳаётида муҳим аҳамият касб этган шаҳарлардан бири бўлган. Маълумки, кўҳна ва муқаддас жой номларининг аслини аниқлашда қадимги қўлёзма манбалар асқотади. Лекин собиқ иттифоқ даврида нашр этилган китобларда бу ишга анча юзаки ёндашилган. Масалан, Тошкентнинг ўтмиши ҳақида сўз юритилганда, жумладан, шундай дейилади: “Тошкент тўрт даҳага бўлинган бўлиб улар Кўкча, Бешёғоч, Шайхонтоҳур ва Себзор деб аталган. Шаҳар эса девор билан ўраб олинган бўлиб, унинг Кўкча, Самарқанд, Камолон, Бешёғоч, Қўймас, Қўқон, Қошғар, Лабзак, Тахтапул, Қорасарой, Сағбон, Чиғатой каби ўн икки дарвозалари бўлган”[1]. Тошкент тарихини ёритувчи Тошкент шаҳрида қадимдан улуғ алломалар, хонлар ва бошқа машхур кишилар яшаб ўтганлар.


Ҳазрати Имом мажмуасининг Тошкент маънавий ҳаётида тутган ўрни

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

       Мамлакатимиз пойтахти Тошкент шаҳрида жойлашган, халқимизнинг маънавий меросининг узвий бир қисми бўлган Ҳазрати Имом меъморий мажмуаси юртимиз ва мусулмон оламида катта эътибор қозонган табаррук маскан ҳисобланади. Президентимиз Ислом Каримов ҳам бу мажмуа ҳақида “Туркистон-пресс” нодавлат ахборот агентлиги мухбири саволларига берган жавобларида: “Бундай савобли ишларда иккинчи даражали нарсанинг ўзи йўқ, Чунки, такрор айтаман, бу халқимизнинг тарихий хотираси, миллий ўзлиги ва маънавиятнинг юксалиши билан узвий боғлиқ масаладир.”[1] – деб таъкидлаганлар.


ФИДОИЙ УСТОЗЛАРИМ

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

ФИДОИЙ УСТОЗЛАРИМ


 


Равшан Воҳидович вазмин, хотиржам,


Жуда очиқкўнгил, самимий доим.


Илм олмоқликка чорлайди бардам,


Барчага талабчан, лекин мулойим.


 


Шоислом Акмалов у ҳам талабчан,


Бир лутф-ла сизни айлайди шодон.


Лек адл мезонин қилмас сира кам,


Жуда ҳам меҳнаткаш, серғайрат инсон.


 


ЁШЛАРНИ ДИНИЙ МУТААССИБ ОҚИМЛАР ТАЪСИРИГА ТУШИБ ҚОЛИШИНИНГ ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК ОМИЛЛАРИ

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

Юртимиз мустақилликка эришиши том маънодаги диний ҳамда маънавий-руҳий эркинликларга ҳам йўл очиб берди. Миллий истиқлол мафкурасида муқаддас ислом динимизнинг моҳияти, унинг инсонпарварлик  ғоялари, динга соғлом муносабат масалари ўз ифодасини топди. Мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик, динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ҳамда ҳамжиҳатик юртимиз тараққиёти йўлида амалга оширилаётган эзгу ишларнинг мустаҳкам асоси бўлиб ҳизмат қилмоқда.


Афсуски, бугунги кунда диний саводхонлиги паст бўлган баъзи шахслар ўзларини ислом динининг жонкуярлари қилиб кўрсатувчи, аслида эса, ҳокимиятни эгаллашни мақсад қилиб қўйган турли оқим вакилларининг қуруқ ваъдаларига алданиб қолмокдалар, ҳатто, ўзларини қурбон қилишгача етиб бормоқдалар.